"Газ иши" очилиши вақти келмадими: Энергетикадаги аҳвол биз ўйлагандан ҳам кўра аянчлироқ ҳолатда
Солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев келтирган рақамлар ёқилғи энергетикадаги вазият катастрофик даражага етганини кўрсатади. Мирзаевга кўра, газ қазиб олиш ҳажми ўтган 6 ойда 13,7 млрд.кубгача пасайган. Бу рақам шуниси билан даҳшатлики, расмий статистикага кўра 22,4 млрд.куб газ қазиб олинган. Яъни, расмий статистика ва солиқчилар келтирган рақамлар ўртасидаги фарқ 8,7 млрд.
29K