Гўштнинг кескин қимматлагани сўровларда акс этган (статистикада акс этадими?)
Февраль якунлари билан сезилган инфляция 15,1%ни (+0,4%) ташкил этган. Бу 25 ойлик максимум. Бундан юқори даражада инфляция сезилиши 2023 йил январида кузатилган эди.
Нархлар ўсишининг марказига айланган пойтахтда 19,0%лик инфляция сезилган (+3,0).
Февраль охиридан бошлаб аввал Тошкентда ва кейин бутун Ўзбекистон бўйлаб гўшт нархининг кескин ўсиши бошланган ва қимматлашиш тўхтагани йўқ. Кузатувларга кўра, бир ой олдин суяклиси 85-100 минг сўм, суяксизи 100-115 минг сўм оралиғида бўлган гўшт нархи байрам арафасида 100-120 минг сўм, 135-150 минг сўмгача кўтарилган. Numbeo халқаро сервиси ҳисобларига кўра, Марказий Осиёдаги энг қиммат гўшт Ўзбекистонда бўлиб қолмоқда.
Марказий банк сўроқларида ҳам энг юқори даражада ўсган товар ва хизматлар қатоида айнан гўшт ва сут категорияси саналган. Гўшт нархи юқори даражада ўсганини қайд этганлар улуши 41%дан 57%гача кўтарилган.
Ўтган ойда яна шунингдек, дорилар, йўлкира, ўсимлик ёғи, кафе-ресторанлар, тиббий хизматлар, қурилиш моллари, ижара каби товар хизмталарда нархлар ўсишининг юқори даражада бўлгани сўровларда эътироф этилган.