Энергокризисда ўтган февраль ва Тарифлар ошиши олдидан инфляцион кутилмалар кескин ёмонлашган, асосий ставка кўтариладими?
Февраль ойи якуни бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари бирданига 0,9 фоиз бандига ёмонлашиб, 15,3%ни ташкил этган. Бу аномал қиш дейилган 2023 йил февралидан буён қайд этилган энг ёмон кўрсаткич.
Бизнеснинг кутилмалари ҳам 0,9 фоиз бандига ёмонлашиб, 13,8%дан иборат бўлган.
Ҳудудлар орасида энг ёмон кутилмалар аҳоли наздида ҳам, бизнес кўзқарашида ҳам пойтахт Тошкентда қайд этилган. Мос равишда 19,1% (+3,8%) ва 17,8% (+1,6%). Пойтахтда сўралганларнинг 55%и 17% ва ундан юқори инфляция кутмоқда.
Коммунал хизматларнинг қимматлашиши аҳолининг ва бизнеснинг энг катта хавотирига айланган. Мазкур омилни кутилмаларда кўрсатганлар улуши аҳоли орасида 63%га, бизнес вакиллари орасида 58%га етган (мутлақ рекорд).
Кутилмаларнинг ёмонлашиши барча даромад қатламиларда кузатилган. Юқори даромад эгаларида инфляцион кутилмалар 20,4%га етган (+2,2%).
Бугун Марказий банк асосий ставка бўйича қарор қабул қилиши керак. Маълумот учун, юқорилаётган инфляцион босим фонида март бошида Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани 16,5%гача кўтарганди.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/11172@centralbankuzbekistan
- https://t.me/the_bakiroo/9717@the_bakiroo