
Февралда палов инфляциядан юқори даражада қимматлаган
0,6% расмий инфляция қайд этилган февраль ойида палов индекси Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 1,94%гача қимматлаган. Энг қиммат палов ҳалиям Тошкент шаҳрида (118 381 сўм), энг арзони Қорақалпоғистонда (98 927 сўм).
Энг қиммат гўшт Фарғонада (116 840 сўм).
Ой давомида гўшт, ёғ, сабзидан нўхат ва зирагача қимматлашуви бой-у камбағалнинг емаги бўлган палов нархини сезиларли оширган. Статқўм харажатлар рўйхатига Ўзбекистонда энг юқори даражада қимматлаётган унсур - ёқилғи (метан, пропан ё ўтин) нархини қўшмайди.