22K34Telegramda ochish
Эрталабдан навбатда турганлар газга етмай, заправкалар ёпилди Энергетика вазирлиги соат 13:08га келиб бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритишини эълон қилди. Водийдаку ҳайдовчилар ҳали-бери газ бўлмаслигини билиб кутмай қўйишган. Лекин пойтахт Тошкентда тонг сахардан минглаб ва ўнминглаб ҳайдовчилар газ қуйиш илинжида заправкаларда навбат кутишни бошлаганди. Агар энергетикларимиз бугун газ бўлмаслигини эртароқ, айтайлик, кеча тунда ё сахардан эълон қилганида юзминглаб киши-соат йўқотилмаган, байрамолди асаблар таранглашмаган, ўзи нони яримлар бензин қуйиб бўлсаям тирикчилигини қилган, уйига гул бўлмасаям, нон олиб кирган бўларди. Лекин Энергетика вазирлигининг иқтисодиёт ва йўқотишлар билан нима иши бор? Нони яримлар билан нима иши бор? Истеъмолчилар шу даражага етказилдики, газ сўрамай ҳам қўйди, оддий аниқлик ва коммуникация беринглар дейишаяпти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin