10K74Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

Қозоғистонда коронавирус эпидемияси сабаб мамлакат соғлиқни сақлаш тизими қулаганида соғлиқни сақлаш вазири алмаштирилган эди. Янги вазир даврида кунлик касалланиш ҳолатлари сони уч хонали сондан тўрт хонали сонга ўзгарди (каррасига кўпайди), лекин буни янги вазир ишни эплай олмаётгани билан эмас, балки у тўғри (ишонарли) статистикани бера бошлагани билан боғлашди. Дарвоқе, айнан янги вазир даврида ҳатто Хитой расмийлари томонидан «коронавирусдан баттар қотил» дея таърифланган шубҳали «қозоқ пневмонияси» ҳам аслида коронавируснинг ўзи экани тан олинди. Ўзбекистонда ҳам сўнгги икки ҳафтадан бери соғлиқни сақлаш тизими қулаш ёқасида ишламоқда (агар қулаб бўлмаган бўлса). Негадир шу вақтда, хабар беришларича, Ахборот ва коммуникациялар агентлиги (АОКА) раҳбари алмаштирилибди (аниқроғи, раҳбар тайинланибди — шу вақтгача раҳбарлик қилаётган одам аслида в.в.б. эди). Ким билсин, балки бу энг тўғри қарордир: эҳтимол, энди ҳокимлар коронавирусга чалинмас (бу ҳақда хабар берилмаганидан кейин чалинмаган бўлади-да, коронавирусга чалинмаган ҳудуд раҳбари ҳақида эса хакерлар «у ўлибди» деб фейк ҳам тарқата олмайди), ўликхоналар ўликларга тўлмас («ўликхонадан видео» бўлмаса, шундай деб ҳисоблайсиз-да), шубҳали пневмония эпидемияси бирдан тўхтар (интернетда ўзбеклар пневмония ҳақида ёзишни бас қилса, эҳтимол, улар пневмонияга чалинмаётган бўлади-да), ҳокимлар коронавирусга «чалинмаса», уларнинг бўлмаган ўлими ҳақида фейклар тарқалмаса, ўликхоналардан видеолар чиқмаса, интернетдаги пневмония эпидемияси тўхтаса, табиийки, «ССВ бераётган расмий статистика чала, ёлғон, нотўғри, ишонмайман!» деган гап-сўзлар ҳам бўлмайди. Қойил.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin