11K48Telegramda ochish
Кулрангнинг янги жилоси 1 июлдан кейин, яъни мақбул фоизлар сиёсати ишга тушгач чакана кредитлар бозорида нима бўлади, деб сўрашмоқда. Ўзбекистон банклари гарчи нисбий кўлами жуда кичик бўлса ҳам расмий даромадга эга ва кредитга зарурияти мавжуд потенциал чакана қарздорлар сегментини деярли қамраб бўлган. Ўтган бир йилда чакана қарздорларнинг банклар олдидаги мажбурияти қарийб 1.5 баробар ошиб 31 трлн.сўмдан 45 трлн.сўмга етган. Бу кўрсаткич янги қарздорлар эвазига эмас, асосан мавжуд қарздорларнинг янги кредитлар олиши ҳисобига ўсиб борган, яъни қарздорларнинг кредит юки ортгандан ортиб бормоқда. Бекорга регулятор йил бошида қарз юки чегараларини киритгани йўқ. Охирги икки йилда чакана кредитлар асосан бозор ставкаларида молиялаштирилди, чакана кредит бозорининг гуркираб ўсгани сабабларидан бир ҳам аслида шу. Энди эса бир муддат турғунлик бошланади. Банклар кредит ажратишдан кўра ўзини тийиб туришни мақбул кўради. Янги ставкаларда ажратиладиган кредитлар, агар бундай кредитларни олишга турли йўллар билан имкон топилса, жуда катта эҳтимол билан турли каналлар орқали эски, юқори ставкада ажратилган кредитларни сўндиришга йўналтирилади. Банкирлар тили билан айтганда, мақбул ставкалар сиёсати эски кредитларнинг бир қисмини қайта молиялаштириб олишга туртки бўлади холос. Чакана кредитларнинг асосий функцияси - истеъмолни кенгайтириш ва рағбатлантириш вазифаси ишдан чиқади. Ипотекадан бошқа чакана кредитларга бўлган эҳтиёжнинг тижорат банкларида қондирилмаган катта қисми микрокредит ташкилотларига ва норасмий судхўрларга кўчиб ўтади. Мана шунақа перспектива. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin