Коллекторлик керак!
Агар муаммоли кредитлар улуши 3,6%га етгани инобатга олинса ва ўтган ой қолдиғига нисбат берилса (1 апрель ҳолатига расмий маълумотлар ҳали тўлиқ эълон қилингани йўқ), муаммоли кредитлар ҳажми 10 трлн.сўмдан ошгани маълум бўлади.
Олдинга ўтиб ушбу кўрсаткич ошишда давом этиши ҳам қайд этилмоқда.
Қайд этиш керакки, қатор чакана кредит маҳсулотлари қирқимида муаммоли кредитлар улуши расмий маржиналлик даражасидан ошиб, икки хонали даражага аллақачон етиб қолган.
Ҳа, банклар капитали муаммоли кредитлар ошиши стрессларига ҳали дош беради.
Унда бунинг нимаси ёмон дейишингиз мумкин? Аввало муаммоли кредитлар ортиши ликвидлик имкониятларини қисқартирса, ундан ҳам ёмони янги кредитлар нархини қимматлаштиради. Чунки ҳар қандай молия муассасаси йўқотишлар ўрнини маҳсулотлар таннархида ҳисобга олмаслиги мумкин эмас.
Қолаверса, охирги 5 йилда кредит бозорининг шиддат билан ўсиши оқибати ўлароқ, қарздорлар сони ҳар йили каррасига ортиб бормоқда. Шартли 10 минг ёмон қарздор билан ишлаш мумкин, лекин 30,40,50 минг ёмон қарздор билан самарали иш ташкил этишга банкларнинг на жисмоний ва на инфратузилмавий имкониятлари дош беради.
Нима қилмоқ керак?
Амалий чоралар қаторида муаммоли кредитлар муаммосини юмшатадиган, кредит бозори санитари ролини, айни вақтда алоҳида бизнес фаолият турини бажарадиган коллекторлар фаолиятига рухсат бериш лозим.
2020 йил Давлат дастури лойиҳасига кўра, мамлакатда коллекторлик функцияларига эга хусусий ижро бюролари фаолиятига рухсат берилиши кўзда тутилганди. Кейин, биламизки, пандемия барча режа ва вазифаларни бузиб юборди.
Қайтарамиз, кредит ташкилотлари соғломлигини таъминлаш учун, муаммоли активлар билан ишлашнинг барча чораларини амалга оширишда Коллекторлик фаолиятининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Бу институтсиз тўлақонли ишлайдиган ва тинимсиз ўсиб бораётган кредит бозорини йўлга қўйиш жуда қийин бўлади.
@the_bankiroff