Ташқи бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўйича хатарлар юқорилигича қолмоқда
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарорнинг Пресс-релизи эълон қилинди.
Саналган хатарлар қаторида озиқ-овқат нархлари бўйича кутилмалар алоҳида ўрин тутади.
Хусусан, релизда қайд этилишича:
"Қисқа муддатли истиқболда айрим турдаги асосий озиқ-овқат нархларининг сезиларли ўсиши, бир томондан, ҳосилдорликнинг кам бўлганлиги ва айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига нисбатан киритилаётган чекловлар таъсирида ташқи бозорлардаги нархларнинг ўсиши билан изоҳланса, иккинчи томондан, ушбу маҳсулотларни импорт қилишда концентрация даражаси ва ички ишлаб чиқаришда таннарх харажатларининг нисбатан юқорилиги билан изоҳланади".
"Озиқ-овқат нархлари динамикаси бўйича хатарларнинг ошиб бориши шароитда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш бўйича ягона давлат стратегияси, импорт бозорларини диверсификация қилиш, импортда концентрациялашув даражасини пасайтириш ва транспорт харажатларини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини беради".