12K24Telegramda ochish
Регулятор инфляция хавфини жиддий баҳолашда давом этмоқда Асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор 2021 йил якунида инфляциянинг оралиқ мақсадли кўрсаткичи – йиллик 10 фоиздан паст даражасига эришиш ва иқтисодий фаолликнинг барқарор тикланиши учун етарли шароит яратиш, шунингдек, инфляцион кутилмаларни пасайтиришга қаратилган пул-кредит сиёсатининг жорий йўналишини давом эттириш мақсадида қабул қилинди. Инфляциянинг бир марталик омиллари, чекланган таклиф шароитида талабнинг тезроқ суръатларда тикланиши, асосий озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакатлар томонидан айрим турдаги озиқ-овқатлар учун экспорт квоталари ва божларининг киритилиши билан боғлиқ хатарлар мавжуд. Ёқилғи ва транспорт харажатлари ошиши ҳамда айрим турдаги товарлар учун акциз солиғи индексация қилинишининг ички нархларга иккиламчи таъсири, шунингдек, захираларнинг камайиши ва бозорларга янги ҳосилнинг кириб келиши ўртасидаги узилиш даврида озиқ-овқат нархларининг мавсумий ўсиши бўйича кутилмалар мавжуд. Келгуси ойларда қурилиш соҳасида ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсиш кутилаётганлиги, цемент ва бошқа қурилиш материаллари нархларининг ўсишига олиб келиши мумкин. Умуман олганда, ички ва ташқи омиллар таъсирида инфляцияни тезлаштирувчи хатарларнинг юқорилиги ҳамда инфляциянинг пасайтирувчи ва оширувчи омиллари баланси жорий пул-кредит шароитларини сақлаб қолишни тақозо этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin