13K12Telegramda ochish
Асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан регуляторнинг шарҳи эълон қилинди Ушбу қарор 2020 йилдаги пул-кредит сиёсати юмшатилишининг иқтисодиётга таъсирини сақлаб қолиш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва 2021 йилнинг I ярмида иқтисодий фаоллик тикланишининг давом этишини қўллаб-қувватлашга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди, дейилади шарҳда. Айрим иқтибослар: - Тадбиркорликнинг бир қатор соҳаларида инфляцион кутилмаларнинг ўсиши қиш мавсумида анъанавий энергия ресурслари (табиий газ, электр энергияси) таъминотидаги узулишлар боис ишлаб чиқариш харажатларнинг ошиши ва таклиф ҳажми пасайишининг кутилаётганлиги билан изоҳланади. - Қисқа муддатли даврда иқтисодий ўсиш ўз потенциал даражасидан паст бўлиши кутилмоқда. Бу талаб ҳамда таклифнинг босқичма-босқич тикланиб бориши, шунингдек, айрим иқтисодиёт тармоқларининг тўлиқ тикланиши учун узоқроқ муддат талаб этилиши билан изоҳланади. - Жорий йил ноябр ойи якунлари бўйича, сўмнинг реал самарали алмашув курси ижобий тафовути қисқариб, ўзининг фундаментал трендига яқин даражада шаклланди. Келгуси йилда инфляция даражасининг янада пасайиши реал самарали алмашув курсининг мувозанат қийматига яқин даражада сақланишига сезиларли таъсир кўрсатади. - Келгуси ойларда иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарлар эҳтимоли паст даражада сақланиб қолмоқда.Асосий хатарлар озиқ-овқатлар бозоридаги қисқа муддатли тенденциялар билан боғлиқ. Айрим тармоқларда нархларнинг кўтарилишига ишлаб чиқарувчиларни энергия ресурслари билан таъминлашдаги узилишлар сабабли харажатларнинг кўпайиши ва ишлаб чиқаришнинг вақтинча тўхташи сабаб бўлиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin