12K20Telegramda ochish
Ўтган ой "Газета.uz"нинг ўзбек тилидаги таҳририяти ҳам равонлашиб бораётгани ҳақида твит қолдиргандим. Шундан буён таҳририятнинг Telegram каналини кузатиб келаман. Канал ўқувчилар учун жуда қулай тарзда юритилади. Яъни, барча янгиликлар телеграмнинг ўзида бериларкан, сайтга ўтишнинг умуман ҳожати йўқ. Маълумотлар эса ҳар доимгидан ҳам ишончли, муҳаррирлар хабарни бир неча маротаба текшириб, кейин чиқаришади, ўйлашимча. Мен кузатган яна бир нарса: каналда фақат энг муҳим ва долзарб янгиликлар берилади, кун давомида юзлаб постлар билан ўқувчиларни безовта қилишмайди. Хуллас, "Газета.uz"ни ўқишни ва кузатиб боришни сизларга тавсия қиламан. Каналга аъзо бўлиш учун: @gazetauz_uzb

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin