Кредитлаш суръати янада ошган
Август ойида тижорат банкларида кредитлаш янада фаоллашган. Ой давомида бакнларнинг кредит қўйилмалари 2,6%га кўпайиб, 355,5 трлн.сўмга етган.
Маҳсулотлар қирқимида айниқса микроқарзларнинг шиддат билан ўсиши давом этаяпти. Августда микроқарзлар қолдиғи 1,8 трлн.сўмга ёки 10,8%га ошган.
Банклар қирқимида давлат банклари фаолроқ бўлишган. Миллийбанк (+1,8 трлн. сўм), Саноатқурилишбанк (+1,7 трлн. сўм) ва Ипотекабанк (+1,1 трлн. сўм) портфеллари бир триллион сўмдан зиёдга кўпайган.
Муаммоли кредитлар қолдиғи 548 млрд.сўмга ошгани билан NPL улуши (4,9%) деярли ўзгаришсиз қолган. Яъни ўта фаол кредитлаш NPL улушини ҳозирча "ювиб юбормоқда". Умуман олганда эса юқори инфляция ва барқарор курс шароитида, шунингдек, гаров мулклари (автомобиль ва кўчмас мулк) нархини тезроқ ўсиб бориши фонида муаммоли кредитлар "осонроқ емирилишни" бошлайди.