13K100Telegramda ochish
Муаммоли кредитлар улуши айрим банкларда аллақачон 2 хонали рақамга етган Муаммоли кредитлар улуши 3,6%га ва суммада 10 трлн.сўмдан ошгани аввалроқ очиқланганди. Банклар қирқимида қаралса, айрим банкларда муаммоли кредитлар улуши аллақачон 2 хонали рақамга айлангани кўриш мумкин. Масалан, Хай-Тек банкда бутун портфель деярли муаммолига айланган ва муаммоли кредитлар (NPL) улуши 89,4%га етган. Туркистонбанкда бу кўрсаткич 86,7%. Мадад инвест банкда 46,6%. Савдогар банкда 13,8%. Давлат банклари орасида энг тоза портфель Алоқабанкда, NPL атига 0,1%. Хусусий банклар орасида эса Анорбанк ва Тибиси банкда муаммоли кредитлар мавжуд эмас, мазкур банклар ҳали янги ва табиийки фаол кредитлашга киришиб улгурмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin