26K44Telegramda ochish
Хусусийлаштириш доим қиммат сотишни назарда тутиш керак Активнинг профилини, ишчи ўринларини сақлаб қолиш, турли инвестицион мажбуриятлар бу олдиндан танланган "ғолиб" билан келишув ўйинлари холос. Шундай келишув ўйинларики, активни фақат арзонга ё сувтекинга топширишни мақсад қилади. Олдиндан танланган "ғолиб" ғолиблигини таъминлаш учун талабгорларни имкон қадар совутиш талаблари қўйилади, токи камроқ талабгорлар қолсин, бегона орага қўшилмасин. Ҳуқуқий мақомига, соҳада тажрибасига, закалат миқдорига вҳк. Ва албатта, бундай хусусийлаштириш битта келин ва балки унинг хунук дугонаси иштирокидаги гўзаллик конкурсига дўнади. Эсда тутиш керакки, идеалдаги хусусийлаштириш жараёни якунида, рақобатли курашда активни сотиб олган инвестор жуда қиммат олиб қўйганидан оғриниши керак. Айнан шу тоифадаги инвестор сотиб олинган активга яна пул тикади, ишчи ўрниям яратади. Қўшилган қиймат ҳам. Самарали мулкдор шундай шаклланади.

Arxivda shunga yaqin