29K44Telegramda ochish
Совға қилинган активларга инвестиция киритилмайди, улардан пул суғуриб олинади Хусусийлаштириш сифатини яққол ажратиб турадиган белгилардан бири бу янги инвесторнинг хусусийлаштирилган активга муносабатида кўринади. Рақобатсиз ўтган савдоларда олинган ёки ёпиқ келишувларда қўлган киритилган активдан инвестор иложи борича тезроқ ва кўпроқ пул чиқариб олишга ҳаракат қилади. Бўлиб сотади, ажратиб сотади, майдалаб сотади, қимматлаштирилган битимлар орқали пул чиқариб олади. Чунки у билади, у омонат, унга бу актив адолатнинг бузилиши орқали келиб тушган ва ич-ичидан ҳис қиладики, мабодо адолат тикланса, қайтиб олиб қўйилиши мумкин. Агар актив очиқ, рақобатли ва адолатли савдоларда қўлга киритилган бўлса, инвестор унга тезроқ пул тикиш ҳаракатида бўлади. Чунки бу актив бозор нархида, қимматга сотиб олинган ва тезроқ ишлатилмаса, инвестиция киритиб, техник ва технологик янгиланмаса, даромад кўрилмайди. Унга нисбатан жамият ва жамоатчилик симпатияси ва қўллови ҳам бўлади, чунки бу хусусийлаштиришни улар тан олишади.

Arxivda shunga yaqin