22K88Telegramda ochish
Ёпиқ хусусийлаштиришда харидор бўлмайди Ҳурматли нашримиз Газета Деҳқонобод калий заводи номинал эгасига айланган Asian Chemical Group МЧЖни харидор деб атапти. Харидор очиқ, ҳаммага маълум шартлари эълон қилинган ва рақобатли бозорда бўлади (ёпиқ кабинетлар ва ёпиқ қарорларда эмас). Хусусийлаштириш жараёнида, масалан, айтайлик қонун бўйича ва қарорга кўра, оммавий савдоларда аввал бир неча босқичда ўзаро курашадиган талабгорлар бўлади. Шу талабгорлар орасидан энг кўп маблағ таклиф этган компания одатда ғолиб, яъни харидорга айланади. Шундай экан, Asian Chemical Group МЧЖни харидор дейиш унча тўғримас. У номинал эга холос (ва асл бенефициарни яшириб туриш вазифасини бажарувчи). Қолаверса, биз номинал эга завод учун бирон сўм тўлаганини ҳам билмаймиз. Ёпиқ хусусийлаштиришнинг иккинчи белгиси бу хусусийлаштирилган объект учун бир сўм ҳам тўланмаслиги, ўзи ёпиқ хусусийлаштиришдан асосий мақсад ҳам шу — эгаллаб олиш. Формал тўловлар ҳам объектнинг ўзидан "сопини чиқариб" ва бошқа қарз схемалари (қарз ҳам объект, бюджет ёки истеъмолчилар зиммасида бўлади) яратиб амалга оширилади. Ёпиқ хусусийлаштиришнинг учинчи белгиси — бу ҳақда "хусусийлаштириш оталари" лом-лим демайди, бошини туяқушдек қумга тиқиб олади. Чунки аввало айтадиган гапи йўқ (нима дейишсин, топшириқ бўлди, топширдик дейдими?), кейин ич-ичидан билади, бунақа жараёнларни хусусийлаштириш деб аташ мумкин эмас. Қолаверса, уларнинг ҳам бир оқлов айтган гапи ўзларига қарши ишлайди (бугун бўлмаса, эртага). Ёпиқ хусусийлаштиришнинг тўртинчи белгиси ҳам бор, лекин буни қоида бўйича кейинги авлод кўради. Ёпиқ хусусийлаштирилган объектлар легитимлиги яралмайди ва табиийки, барибир номинал эгаси ва бенефициарлиги тинимсиз ўзгариб боради, пировардида ҳатто яна миллийлаштирлади ҳам. Масалан, биз янги даврда ўтган ёмон эпохадаги ёпиқ хусусийлаштирилган цемент заводларидан тортиб уяли алоқа компанияларгача қайта миллийлаштирилганини кўрдик-ку. Шунақа. Биргаликда қайтарамиз: Ёпиқ хусусийлаштиришда харидор бўлмайди!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin