Ёпиқ эшиклар ортида юз бўладиган жараёнларни хусусийлаштириш деб атаб бўлмайди
Одатда хусусийлаштирилаётган активларга талабгорлар очиқ-ойдин айтилади. Конкурс бўлса конкурс тўғрисида, аукцион бўлса, аукцион тўғрисида жараён бошланмасидан аввал жамоатчиликка маълум қилинади. Шартлари ойдинлаштирилади.
Айниқса, сотилаётган актив тижорат банки бўлса. Яна банк бўлганда ҳам мамлакат ташқарисига ҳам овоза бўлган жуда катта можаролар ортидан национализация қилинган ва кейинчалик хусусийлаштирилиши ваъда қилинган бўлса.
Ахир бу қанақадир дўкон ёки цех эмас. Банк.
Майли буям, ёпиқ эшиклар ортида юз берган келишувли битимни жамоатчилик тан оладими? Йиллар, эпохалар алмашиб, битимнинг легитимлиги қайта ва қайта кўтариладими? Нимага национализация қилиб тортиб олинганди-ку, нимага яна ўшаларга қайтариб берилмоқда?
Банкнинг "янги ва эски" эгасининг репутацияси регулятив талабларни наҳотки қаноатлантирган бўлса?
Ахир амалдаги қонунчиликда илгари ёпилган банкларнинг акциядорларига нисбатан банк секторига киришга жуда жиддий чекловлар борку.
Ва энг охирги савол. Банк сотилдими, сотилган бўлса, қанчага? Ё бошқатдан аввалги эгасига текинга ё ишончли бошқарувга топширилдими?
@the_bakiroo