17K36Telegramda ochish
Прогноз: Ўзбекистонда туғилиш сони ва коэффициенти яна ўсишни бошлайди “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан “Ички ва ташқи миграциянинг демографик жараёнлар ва оила институтига узоқ муддатли таъсирини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида туғилиш кўрсаткичларининг узоқ муддатли прогнози амалга оширилган. Эълон қилинган прогноз натижаларига кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони келгуси йилларда ўсишда давом этади. 2030 йилда — 892,7 минг нафар;     2040 йилда — 1 016,1 минг нафар;     2050 йилда — 1 234,1 минг нафар; Маълумот учун, 2023 йилдаги 962,0 минг туғилиш максимумидан кейин туғилиш сони ва коэффициенти пасайишда давом этмоқда, хусусан, 2025 йилда 879,6 минг туғилиш қайд этилган, 2026 йил якунлари билан туғилиш сони 800 минг атрофида бўлади. Институтга кўра, туғилишнинг умумий коэффициенти бўйича эса ўрта муддатда бироз пасайиш, кейинчалик барқарор ўсиш тенденцияси кутилмоқда. Республика бўйича ушбу кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промилле, 2040 йилда 20,8 промилле, 2050 йилда эса 21,9 промиллени ташкил этиши прогноз қилинган. 2050 йилда энг юқори туғилиш коэффициентини ҳозиргидек Сурхондарё (24,7%) ва Қашқадарё (23,8%) белгилаб беради. Солиштириш учун, туғилиш коэффициенти 2025 йилда 23,2 промилледан иборат бўлган, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида туғилиш коэффициенти 19,6 промиллегача тушган. Институт кейинги 14 йилда туғилишнинг яна ўсишига оид оптимистик баҳолашларида қайси омиллар (масалан, ташқи миграция камайиши, уй-жой, мактаб ва поликлиникалар билан таъминланганлик яхшиланиши, никоҳлар сонининг ошиши ёки ажралишлар қисқариши каби) ҳал қилувчи бўлишига ойдинлик киритмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin