Байрам муборак!
90- йилларда мустақиллик учун курашган катта авлод ҳаёлларида ва кейинги авлодлар орзуларидаги Ўзбекистонда иқтисодий фаровонлик, ижтимоий адолат, тенг кафолатланган ҳуқуқлар, эътиқодда бағрикенглик, сўз ва сиёсий эркинликлар барча учун тенг таъминланади. Шундай Ўзбекистонда Мустақиллик - йўқотишга ё бўлишишга ҳеч қачон рози бўлинмайдиган, ҳар бир ватандош ҳеч иккиланмай жон фидо қилиб ҳимояланадиган олий қадриятга айланади.
Шундай экан, мустақил давлатчиликни асраб-авайлаш, уни эркинликлар ва ҳуқуқларни кенгайтириш орқали янада мустаҳкамлаш учун курашлар ва тинимсиз меҳнат давом этади. Мустақил Ўзбекистонимиз ичра эркин жамиятни фақат ўзимиз қурамиз, тоқат билан, умид билан, биргаликда қурамиз.
Байрам муборак!
Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Республика! Яшасин Ўзбекистон халқи!