22K179Telegramda ochish
"Транш счетлар" тугатилади Пахта, ғалла, ёқилғи-мойлаш, кимё ва умуман давлат мақсадли ресурсларидан фойдаланишда қўлланиб келинган, халқ тилида "транш счетлар" деб ном олган ҳисобварақлар тугатилади. Бу советча марказлашган тақсимот тизимидан мерос бўлиб қолган ҳисобварақларнинг маъноси шу эдики, уларга "тегиб бўлинмасди", қандай мақсад билан келган бўлса, фақат шу мақсад билан ишлатилиши ва кўпинча охири бориб яна бюджетга ёки давлат фондларига қайтиши лозим эди. Ўтган даврда бозор муносабатлари чуқурлашиб боргани сайин мақсадли ҳисобварақлардан тармоқлар ва тармоқлараро дебиторлик-кредиторлик қарзларини схемалар асосида қисқартиришдан бошқа функцияси қолмаган эди, яъни фойдасидан зарари кўпайиб кетганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin