18K29Telegramda ochish
Келажак ижтимоий скорингда Регуляторнинг "қора рўйхат"га тушганларнинг мурожаатлари бўйича тушунтиришларидан англаса бўладики, кредит тарихи тизими ва механизмлари гарчи юқори сифат даражасида бўлмасада, ишлай бошлади. Бунинг учун оз эмас, кўп эмас, 18 йил керак бўлди. 18 йил давомида қарздорлар ҳақида энг оддий ахборотларни жамлашни бошлаган тизим, вақт ўтиб йиғиладиган ахборотлар мундарижасини анча кенгайтирди ва бугунга келиб банклар ва умуман кредит ташкилотлари учун битимлар тузишда осон ва тез қарор қилишга ёрдам берувчи муҳим воситага айланди. Айтиш керакки, ўзгариб бораётган дунёда кредит ва қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун кредит тарихи ва даромадлар миқдори етарли бўлаётгани йўқ. Чунки дунё катта тезликда ижтимоийлашмоқда, қарздорларнинг қиёфаси ва мақсадларини кредит тарихи ва даромадлари тўла очиб бера олаётгани йўқ. Замонавий скоринг моделлари, агар бунга технологиялар имкон берса, потенциал қарздорнинг телефон рақами, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, жарималар ва солиқлар билан муносабатлари, коммунал хизматлар, ҳаво, темир йўл, транспортидан фойдаланиши каби ахборотлардан кенгроқ ва сифатлироқ хулосалар ясаб бера бошлади. Ҳа, кредит тарихи тўғрисидаги маълумотларни жамғариш ва ундан фойдаланиш давом этади, лекин қарор қабул қилишда потенциал қарздорнинг ижтимоий қиёфаси кўпроқ ўринга эга бўлади. Аксар банклар айрим маҳсулотлар бўйича кредитлаш жараёнида даромадлар тўғрисидаги маълумотларни йиғишдан воз кечаётгани шу йўлдаги биринчи қадамлардан. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin