Ёмон қарздорнинг қиёфаси ҳақида
Узоқ йиллик кузатишлар, тест, постскоринг таҳлил, турли моделларнинг қўлланилишидан олинган хулоса шуки, Ўзбекистон шароитида энг ёмон чакана қарздорлар юқори даромадга эга қарздорлар орасида шаклланган. Яъни бойлар кредит мажбуриятларини жуда ёмон ижро қилишади. Қуйи даромад сегментига эга қарздорларнинг тўлов интизоми ҳам улардан яхшироқ.
Албатта, энг интизомли қарздорлар бу ўрта даромадларга эга қарздорлардир.
Касбий сегментлар орасида, яна банкирлар хафа бўлмасин, банк соҳаси вакилларининг тўлов интизоми жуда ёмон. Ҳокимият органлари ва улар билан аффилланган қарздорлар қаторида туришади банкирлар интизомсизликда.
Ёш жиҳатдан олганда энг яхши қарздорлар албатта 40-60 ёшга таалуқли ўрта ёшлилар. 30-35 ёшли қарздорлардан бефарқроқ ва масъулиятсизроғини топиш мушкулроқ.
Жинс жиҳатдан аёлларнинг тўлов интизоми эркакларникидан сезиларли даражада юқори.
Шундай қилиб агар умумлаштирилса, ўзбек банкларининг энг ёмон қарздорлари картинаси қуйидагича:
Унинг даромади юқори, у 30-35 ёш, эркак ва катта эҳтимол билан ўзи ишлайдиган банкдан бошқа банкда кредит олган.
@the_bakiroo