20K35Telegramda ochish
Қайси ҳудудларда кредит тўловлари кўпроқ кечиктирилади? Марказий банк таҳлилчилари А. Жамолов ва С. Агзамовлар Ўзбекистонда жисмоний шахслар кредитларини қайтаришнинг хулқ-атвор ва иқтисодий омилларини тадқиқ этишган. Муаллифларнинг тадқиқотлари турли скоринг моделларини янада такомиллаштиришга, чакана кредит маҳсулотлари нархи ва шартларини қайта кўриб чиқиш ва эгилувчанликни оширишга хизмат қилади. Асосий тезис-хулосалар: Кредит тўлашда аёллар масъулиятлироқ; Даромадлар ўсиши билан интизом ўсиб боради (бойлар истисно). Ёшларда кредитларни қайтариш даражаси ёши катталарга нисбатан пастроқ. Онлайн кредитларни кечиктириб тўлаш даражаси юқори. Юқори фоиз ставкали кредитларнинг кечиктириш даражаси ҳам юқори (имтиёзли кредитлар истисно). Дарвоқе, тадқиқотда ҳудудлар таъсири ўзгармас деб олинган. Қайси ҳудудларда кредит тўловлари кўпроқ кечиктирилади, деб ўйлайсиз?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin