





Ipak Yuli Bank аёл тадбиркорлар учун e-commerce йўналишида тренинг ўтказди
Банк ва Ўзбекистон ФинТех Ассоциацияси ҳамкорлигида WE FINTECH дастури доирасида навбатдаги интенсив тренинг бўлиб ўтди. 50 нафар аёл тадбиркор маркетплейсларда сотувларни ошириш ва бизнесда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича амалий билимларга эга бўлди.
Банкнинг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги ESG стратегияси аниқ рақамларда:
➖1,18 триллион сўм — 7 022 та аёллар бизнес лойиҳасига ажратилган маблағ;
➖5 000 дан ортиқ — яратилган янги иш ўринлари;
➖1 000 дан ортиқ — 2023 йилдан буён банк таълим дастурларида ўқиган аёллар сони.
Ушбу лойиҳалар банкнинг ESG тамойиллари ва халқаро WE Finance Code ташаббуси доирасидаги стратегик мақсадларига тўлиқ мос келади.
Реклама