20K62Telegramda ochish
Ёмонлашиб қолган кредит тарихи ҳақида Кредит тарихи мижозларнинг банклар билан муносабатларида ҳал қилувчи ахборотга эга бўлиб бормоқда. Илгари, 5-6 йил аввал ахборотлар етарли бўлмагани, тизимлардаги интеграция маромига етмагани туфайли қарздорлар кредит тарихи қандай шаклланаётганига, мажбуриятларни сўндирилиши интизомига бемалол қўл силтаб қўя қоларди. Ҳозир бундай эмас. Кредит тарихингиз нафақат сизга янги кредит ажратиш ё ажратмаслик қарорига, балки кредитнинг нархига, яъни арзон ё қиммат бўлишига ҳам таъсир ўтказмоқда. Барча скоринг моделларида энди кредит тарихи маълумотлари асосий ўрин эгаллаган. Кредит тарихи қарздорнинг айбисиз ҳам ёмон бўлиб қолиши мумкинми? Кейинги пайтда, суҳбатларда, мулоқотларда маълум бўлмоқдаки пандемия даврида, айниқса 2020 йил 1 апрелда 1 октябргача бўлган даврдаги мажбуриятлар юзасидан қарздорликларнинг сўндирилишида айримлар кредит тарихини ёмонлаштириб олган. Баъзида буни билган, баъзида билмаган. Лекин жуда кўпчилик қарздорлар бу ҳолатда ўзини айбдор ҳис қилмайди, қайтанга банкларга нисбатан эътирозлар дастурхонини очишади. Бу қандай рўй берган. Сабаблар турлича. Биринчидан, ўша талатўп ва хавотирларга тўла даврда банклар кредитлар муддатини, масалан тани ва фоизи муддатини бир томонлама узайтирган. Ва бунда айтилганки, қарздорлар, маълум муддатгача келиб, шартномаларга ўзгартиришларни имзолаб кетишлари керак. Лекин кўпинча қарздорлар бунга бефарқ бўлишган, табиийки, банклар реструктуризация жараёнини тўхтатган ва эски график асосида иш тутган. Иккинчи ҳолатда банклар фақат кредитлар тани бўйича бир томонлама узайтириш жараёнини амалга оширган. Фоизлар бўйича ҳисоблаш ва ундириш давом эттирилган. Бу ҳолатда ҳам мижозлар йиғилиб борилаётган ва тўланмаётган фоизлари ҳисобига кредит тарихини ёмонлаштириб олишган. Назаримда, айни шу давр, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган давр учун кредит тарихига оид маълумотларни таҳрирлаш ёки тўлиқ оқартириш керак. Бу техник жиҳатдан имконлими ё ки йўқми, билмайман. Лекин агар қилинса, тўғри қадам бўлади. Банклар учун ҳам, қарздорлар, айниқса интизомли қарздорлар учун ҳам. P.S. Ўқувчиларнинг ёзишларича, қарздорлар томонидан кредит тарихи тўғрисидаги маълумотлар бўйича сўров юборилиб, маълумот олинганида 01.03.2020 йилдан 01.10.2020 йилгача бўлган давр кредит тарихига киритилмаслиги қайд этилмоқда. Шахсан ўзим текшириб кўра олмадим (хатолик бераяпти).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin