13K57Telegramda ochish
Ёмон оқибатларни келтирувчи "яхши" қарорлар ҳақида Жисмоний шахслар учун кредит таътилларини бир томонлама яна 3 ойга узайтириш борасида қарор қабул қилаётган банклар июль ойидан юзага қалқиши лозим бўлган муаммони октябрдан кейинга чўзишмоқда холос. Пандемия ва иқтисодий вазият энг ижобий сценарий бўйича ривожланган тақдирда ҳам бу жудаям рискли оқибатларни келтириб чиқаради. Масалан, ўтган сафар 3 ойлик кредит таътиллари берилганида охирги муддатигача 1 йил қолган кредитлар бўйича ҳар ойлик юклама ўртача 33 фоизга, охирги муддатигача 2 йил қолган кредитлар бўйича юклама ўртача 14%га ортган эди. Энди яна қўшимча 3 ойлик таътил берилиши юқоридаги кредитлар бўйича ойлик тўлов юкламасини мартдагига нисбатан мос равишда 2 баробарга ва 33%га оширади. Октябрга бориб, амалдаги қарздорларнинг даромадлари 2 баробарга ёки 33%га ошиб қоладими? Албатта йўқ. Ҳозирги ҳаракатлар катта эҳтимол билан йил охирига бориб банкларда чакана портфелда муаммоли кредитлар улушини икки хонали рақамгача кўтаради. Рейтинг агентликлари айни дамда тижорат банклари рейтинги бўйича фақат прогнозни "салбий"га ўзгартирмоқда. Воқеалар ривожи ҳозиргидек давом этса, йил охирида банкларнинг рейтинг даражалари ҳам пасайиши турган гап. Бошқа келтириб чиқарувчи оқибатлари билан албатта. Қўшниларимиз Россия ва Қозоғистонда ҳам NPL икки хонали рақамларга етмоқдаку, дейишингиз мумкин, лекин уларда, биринчидан, кредит бозорига давлат биздагидек фаоллик билан аралашмайди, иккинчидан "ёмон" активларни ўзлаштирадиган коллекторлик институтлари мавжуд ва учинчидан, йўқотишларга қарши захиралар етарли даражада шакллантириб борилади. Шахсий нуқтаи назаримга кўра банклар учун айни дамларда яхши қадамнинг ўзи йўқ: айниқса, фоиз ставкалари июль ойидан қаттиқ тартибга солинишни бошлаши ва ёмон кредитларни йўқотишларсиз қайта молиялаш имкониятлари чеклангани инобатга олинса. Барча ёмон қарорлар ичида тўғрироғи - июль ойидаёқ муаммони тан олиш ва йил охиригача шу муаммо билан ишлаш афзалроқ кўринади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin