Қиш яқин
Ярим йиллик якунлари бўйича банкларда ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ўртача 1,5 баробарга ўсган. Айрим банкларда эса тўланмаган фоизлар 2 баробардан зиёдга ошган.
Балки бу мустақил банкчилик тарихимизда биринчи мартадир - муддатида тўланмаган фоизлар муддати тўланмаган кредитлар миқдоридан кўпроқни ташкил этмоқда.
Айтишингиз мумкин, ахир кредитлар бўйича тўлов муддатлари узайтирилганку деб. Ҳа, деярли барча банклар кредитлар тани бўйича тўлов муддатини узайтириш чораларини қўллаган, лекин бирон бир банк фоиз тўловлари бўйича таътиллар бергани йўқ.
Ҳисобот саналарида муаммоли кредитлар улуши кескин ошиб кетишини назарда тутиб, аксар банклар чакана кредитлар бўйича июль-сентябрь ойлари тўловлари бўйича ҳам қўшимча таътиллар эълон қилди.
Ҳали октябргача гўё вақт бордек, муаммолар яқин уч ойда сўрилиб кетадигандек. Лекин бундай бўлмайди, афсуски, мўъжиза рўй бермайди.
Муаммони июль ойидаёқ тан олмаган банклар октябрга бориб жуда оғир аҳволга тушадилар.
@the_bakiroo