19K117Telegramda ochish
Сув таъминотини яхшилаш бўйича яхши қарор чиқди, лекин хавотирли саволлар ҳам бор Ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 87%га етказиш йўлида бажариладиган чоралар ва вазифалар белгиланган қарор эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш "Ўзсувтаъминоат" АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари ҳисобидан амалга оширилади. Бу яхши. Лекин, айни пайтда республика ҳудудига техник талабларга жавоб бермайдиган ҳисоблагичларни ва уларнинг қўшимча воситаларини олиб кириш ва ўрнатиш тақиқланади. Шу жойи дарров сергаклантиради. Чунки бизнинг янги давримизда бундай ниқобланган тақиқлар одатда Технопарк ёки “Elektron xisoblagich” МЧЖ кабиларнинг монополияси учун белгиланади. Охири барибир истеъмолчилар бўйнига тушадиган каррасига қиммат электр счетчиклари ва газ счетчиклари ишлаб чиқарувчилари қаторига сув счетчиклари ҳам қўшилиши мумкинлиги (масалан, еб тўймас Технопарк сув счетчик ишлаб чиқариш ва миллиардларни ўзлаштиришга ҳам бир думалаб қўшилиб олиши ҳеч гап эмас) ташвишга солмаслиги мумкин эмас. Дарвоқе, энергетика ислоҳотлари вақтида бу счетчикларнинг ноқислиги ва муаммолари ҳали кўп марта кун тартибига чиқади, ислоҳотларни керагича обрўсизлантиради. Сув счетчиклари бўйича хавотирлар ўринли эканини қарорнинг кейинги бандларидан ҳам билса бўлади. Чунки 2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлар ақлли сув ҳисоблагичларини ўрнатишлари шарт бўлади. Ақлли сув ҳисоблагичини ўрнатмаган бизнес субъектлари 2024 йил 1 январдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тўловлар ҳисоблагичсиз истеъмолчиларга тегишли тариф бўйича ҳисоблаб чиқилади. Сигнални сезгандирсиз. Демак ҳаммаси "Ақлли сув счетчик"ни маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаргандаям монопол мавқеда ташкил этишга қараб кетмоқда. Қарорда яна сув истеъмолчилари бўйича биллинг тизимининг интеграциясини якунлаш вазифаси ҳам топширилган. Агар хотирам алдамаётган бўлса, бу биллинг тизимини яратиш бўйича 5- уриниш. Умуман олганда, қарор сув таъминотини яхшилаш йўлидаги ҳаракатлар дастуридек. Лекин шу эзгу дастурнинг бир четигаям счетчикдан қиммат бало ясаб пул қилаётган очкўзлар қўлини тиқиб олгандек таассурот уйғотади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin