25K60Telegramda ochish
Аҳолига ҳам "ақлли счетчиклар" ўрнатиш керак дейишга қўрқаман Бизнесга сув таъминоти учун "ақлли счетчик" ўрнатиш талаблари аллақачон ишга тушган. Лекин бу жараённи аҳоли учун ҳам бошлаш катта эҳтимол, худди газ ва свет таъминотидаги "ақлли счетчик"лар билан бўлгани сингари каррасига қимматлаштирилган, унча ақлли бўлмаган счетчиклар ўрнатиш, юзлаб миллион долларни кўкка совуриш билан якун топади. Чунки ўзбек чиновниклари исталган рационал ташаббус ва соғлом қарорда пул ўзлаштириш имкониятини кўради холос. Айтайлик, эртага донорлар ёки ташқи қарз ҳисобига аҳолига "ақлли счетчик" ўрнатиш таклифи илгари сурилса, 5 млн.истеъмолчи учун ўзи 50 долларлик счетчикни 250 доллардан ўтказишади. Балки ўша 5 карра қимматлаштирилган счетчикни ҳеч қанақа тендерсиз шартли Технопарк "маҳаллийлаштириш" баҳонасида йиғиб беради. Биринчи марта эмаску. Қарабсизки, яна 1 млрд.доллар ҳавога совурилади. Қарз товони яна халқ бўйнига илинади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin