22K159Telegramda ochish
Ақлли сув счетчик "ишлаб чиқарувчи" ҳам бегона эмасга ўхшайди Тошкент сув таъминотининг Газетага чин дилдан иқрорига кўра, ақлли дейилган сув счетчиклари Технопаркда ишлаб чиқарилади. Ҳа бу ўша, каррасига қиммат газ счетчиклари "ишлаб чиқарган", формал равишда ҳокимият таъсисчилигидаги, лекин яширин қарор билан ишончли бошқарувга бериб юборилган ва енг ичида "хусусийлаштирилиши" кўзланаётган Технопарк. Бир йил аввал ёзган эканмиз: "Айтайлик, эртага донорлар ёки ташқи қарз ҳисобига аҳолига "ақлли счетчик" ўрнатиш таклифи илгари сурилса, 5 млн.истеъмолчи учун ўзи 50 долларлик счетчикни 250 доллардан ўтказишади. Балки ўша 5 карра қимматлаштирилган счетчикни ҳеч қанақа тендерсиз шартли Технопарк "маҳаллийлаштириш" баҳонасида йиғиб беради. Биринчи марта эмаску. Қарабсизки, яна 1 млрд.доллар ҳавога совурилади. Қарз товони яна халқ бўйнига илинади". Хўп, Рақобат қўмитаси нима дейди? Антикоррупция нима дейди? Қайси асосларга кўра, ҳеч қанақа тендер ва конкурсларсиз сув счетчиклари буюртмасига Технопарк эга чиқмоқда?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin