18K114Telegramda ochish
Яхши ҳам хавотирли хабар Ўзсувтаъминот тажриба тариқасида Кореянинг K-Water "ақлли сув ҳисоблагичлари"ни ўрнатиш бошланганини маълум қилмоқда. Албатта, технология, прогресс ва сув таъминоти маъмурчилиги нуқтаи назаридан бу яхши, ҳатто зўр хабар. Чунки сув таъминотининг эртанги кунини ҳисоб-китобларни жойига қўймасдан туриб, арзон ва замонавий маъмурчилик механизмини жорий этмасдан таъминлаб бўлмайди. Муаммо шундаки, энг эзгу мақсад ва ғоялар ҳам Янги Ўзбекистонда "паразит пашшалар" воситасида халқ нафратидаги "антиғояга" айланиб кетиши мумкин. Масалан, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ўнг чўнтаги - еб тўймас Технопарк сув счетчик ишлаб чиқариш ва тендерсиз миллиардларни ўзлаштиришга ҳам бир думалаб қўшилиб олиши ҳеч гап эмас. Худди газ счетчиклари бўйича нима бало қилишган бўлса, шу балони яна халқ бошига ёғдиришмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Қолаверса, бу еб-тўймаслар оч бўридек вазиятга тамшаниб қараб ҳам ўтиришипти - аллақачон электрон сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳаракатларини бошлаб қўйишган. Шунинг учун, ҳозир энг муҳим вазифа шуки "ақлли сув ҳисоблагичлари"ни ўрнатиш лойиҳаси мабодо умумреспублика кўламида ишга тушса, бу халқаро тендер асосида, шаффоф ва очиқ тарзда амалга оширилиши керак. Ўзининг энг қиммат, энг расво, энг дабдала практикаси ва йўриғи билан халқ нафратига дучор бўлган Технопарк бу танловда қатнашмаслиги лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin