29K235Telegramda ochish
Аҳоли автомобиль ва уй-жой харидларини камайтирган, яна камайтирмоқчи Марказий банк Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳига кўра, 2024 йил 2-чоракда йирик харидлар/харажатлар таркибида автомобиль сотиб олганлар улуши ўтган чоракдаги 12,3%дан 10,5%гача пасайган. Уй-жой хариди улуши 6,2%дан 5,8%гача тушган. Шунингдек, мебеллар, электрон қурилма, маиший техника, оилавий тадбир, даволаниш ва таълим билан боғлиқ харидлар ва харажатлар улуши ҳам қисқарган. Айни вақтда тўй, саёҳат ва уй-жой таъмири билан боғлиқ харидлар улуши ортган. Эътиборлиси, регулятор кузатувларига кўра, аҳоли келгуси ойларда ҳам автомобиль ва уй-жой хариди билан боғлиқ харажатларни яна камайтиришни режалаштирмоқда.

Arxivda shunga yaqin