28K177Telegramda ochish
Автомобиль ва тўй каби инсон сифатини оширмайдиган харажатларга мойиллик юқорилигича қолмоқда Ўзбекистонликларнинг харажатлари таркибида инсон сифатини ва келгусидаги даромадларини оширмайдиган харажатлар юқорилиги ва келгусидаги кутилмалар ҳам пастламаётгани ташвишга солади. Масалан, 2- чоракда автомобиль сотиб олиш ва тўй билан боғлиқ харажатларга мойиллик кутилмаси 11%га етган (айрим гуруҳларда 17% ва 19%гача). Охирги йилларда дабдабали тўй, шунингдек, сотиб олингандан кейин (айниқса кредит ва қарз ҳисобига) нархи кескин пасайиб борадиган автомобиль ва телефон каби матоҳларга ружу қўйиши авж олган. Истеъмолчи танлови ва хулқ-атворини инсон сифатини оширадиган, келгусидаги даромадларини кўпайтирадиган харажатларга (таълим ва даволаниш, уй-жой) буриш, айни пайтда тўй маросимлари каби самарасиз харажатлардан воз кечишга онгли равишда етиб боришга ундаш каби мураккаб, лекин зарурий ҳаракатларни тўхтатмаслик керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin