

Иқтисодиёт бўйича кутилмалар ёмонлашишда давом этмоқда
Келгуси 3 йилда мамлакат иқтисодиёти "яхшиланади" деб кутаётганлар улуши яна камайган. "Ўзгариш бўлмайди" ва "ёмонлашади" деб ҳисобловчи пессимистик кутилмалар эса кўпайган.
Эътиборлиси, кутилмаларнинг ёмонлашуви ўтган йилнинг охирида бошланган ва ҳалигача давом этмоқда.
Яқин 12 ойлик иқтисодий истиқбол бўйича "яхшиланади" кайфиятидагилар ҳам қисқариб бормоқда. Яқин ойларда иқтисодиётдаги вазият "нисбатан ёмонлашади " ва "ёмонлашади" кайфиятидагилар тобора кўпаймоқда.
Тушкун кайфият даромадларнинг ўсиши секинлашгани ёки тўхтаб қолгани, харажатларнинг эса ўсишда давом этаётгани, кредитга талаб пасайиб, жамғаришга мойиллик сўнаётган бир фонда шаклланмоқда.