19K268Telegramda ochish
Қоидаларнинг ўйин пайтида ўзгариши Янги Ўзбекистонни характерлайдиган сифатлардан бири шу бўлиб қолди: Истиснолардан кейингиси - қоидаларнинг ўйин ва жараён вақтида ўзгариши. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022/2023-ўқув йили учун давлат ОТМлари магистратурасига декабрь январь ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки B2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этмоқда. Эмишки, талабалар ўқиши давомида талаб этилганидек миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиб олса, кифоя экан. Бу таъбир жоиз бўлса, худди қурилиш ишларини лойиҳалаш билан баравар олиб боришга рухсат этиш сингари. Қурилиш ҳам кетаверади, лойиҳалаш ҳам кетаверади. Лойиҳа нархи шишаверади. Сифат пасаяверади. Охири конвейердан нархи уч баробар қиммат, лекин томидан сув оқадиган, пойдевори чўкадиган, исимайдиган, сув юрмай, тўпланадиган, плиткалари ҳар тадбирдан кейин кўчадиган алламбалони оламиз. Сертификатсиз ўқишга рухсат этиш бўйича ким ташаббус кўрсатганини билмайман, лекин аниқки, кимнингдир жияни ё боласи, ё бошқа уятли қариндоши туфайли. Ишончим комилки, битиришда ҳам улар истиснони қойилмақом уддалайди. Нимаям дейиш мумкин, бадтар бўлларинг, ўлларинг, шарманда қаланғи-қасанғилар. Ҳозир етиб келган жойимиздан ҳам тубга йўл очаяпсизлар. Давом этаверинглар. P.S. Сертификатсиз деган сўзга эътироз билдиришаяпти. Сертификат бўйича минимал талаб йўқ, дегани бу сертификатсиз дегани. Бу магистратура дипломини сотишга бўлган таклиф эълони.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin