24K90Telegramda ochish
Дўхтирлар учун давлат хизматлари бўйича берилган имтиёзлар ишлаяптими? Ўтган йили давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун ҳам барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш бўйича имтиёз берилган эди. Имтиёзлар 2026 йил 1 январдан бошлаб амал қилиши белгиланганди. Тармоқда қайд этишларича, дўхтирлар учун берилган мазкур имтиёзлар амалда ижросиз қолмоқда. Ваъда қилинган имтиёзлари Ҳукумат қарори билан чекланган ўқитувчиларникидан фарқли ўлароқ, дўхтирлар учун имтиёзлар ҳеч бир истисносиз, барча давлат хизматларига ўтиши керак. Яъни тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари паспорт (ID карта) олишдан автомобиль учун авторақамлар олиш ва рўйхатдан ўтказишгача бўлган пуллик давлат хизматларидан 50% чегирмадапн фойдаланишга ҳақлилар. Умид қиламизки, Адлия вазирлиги бу бўйича қўшимча тушунтиришлар беради. Ўқитувчилар ва дўхтирлар Ўзбекистонда энг кам маошли меҳнаткашлар тоифасига киради. Охирги йилларда уларнинг ўртача маоши республика бўйича ўртача маошдан ортда қолиши 33-39%га етган. Паст маошларни ишлатилмайдиган ёки ишламайдиган "имтиёзлар" билан тўлдиришга уринишлар ҳам ижрога келганида муаммоли бўлиб қолмоқда. Бундан кўра, ишлатилмайдиган ёки ишламайдиган "имтиёзлар" ўқитувчи ва дўхтирларнинг маошларини Республика ўртачасига етказилиши билан монетизация қилиниши ўринли бўларди (бир марталик 30-40%лик индексация орқали).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin