ХДП мопед ва скутерда нон топаётган 130 минг курьер ҳимоятига ўтди
Парламент партияларидан ниҳоят овоз чиқди:
Халқ демократик партияси мопед ва скутерларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилиши муддатини кейинги йилга қолдирган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамини олиш учун муддатлар ҳамда тўловлар миқдорини қайта кўриб чиқиш лозим, деб ҳисобламоқда.
Партия баёнотида Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли курашаётган, ўзини ўзи банд қилганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган мамлакат сифатида халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётган даврда асл мақсади оиласига, жамиятга хизмат қилиш бўлган ҳамюртларимизни мураккаб вазиятга туширишдан йироқ бўлиш ҳамда уларга имкон қадар енгиллик яратиш, муаммони ҳал қилишнинг инновацион, одамларга қийинчилик туғдирмайдиган йўллари ҳақида ўйлаб кўриш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.
- https://t.me/UzbekistonXDP/2661@UzbekistonXDP