26K112Telegramda ochish
Автомактабларда ўқиш 6-7 млн.сўмгача қимматлаган Марказий банк август ойи якунлари билан энг юқори даражада қимматлаган товар ва хизматлар рўйхатини тақдим этган. Хизматлар орасида энг юқорида қимматлашиш рўйхатини газ эмас, сув эмас, чиқинди ташиш эмас, ҳатто маҳаллий авиақатновлар ҳам эмас, ҳайдовчилик курслари бошқариб турипти. Ўтган йили Тошкентда 3-3,5 млн.сўмга, вилоятларда 2-2,5 млн.сўмга автомактабларда ўқиш мумкин бўлган бўлса, хусусий мактабларни бир қўллилаштиришга қаратилган антиқа ва оғир қоидалар жорий қилингач, Ҳозир Тошкентда ҳайдовчилик курсларидан ўқиш 7 млн.сўмгача (8 млн.сўмлик пўрим курслар ҳам бор), вилоятларда эса 6 млн.сўмгача қимматлаган. Скутер ва мопедларда нон топаётган курьерлар ва етказиб берувчилар қандай балога ва нима учун рўпара қилинганини энди тушунгандирсиз? Ҳайдовчилик курсларида ўқиш нархлари фақат охирги 1 йилда ошаётгани йўқ. Бу бало 2022 йилда бошланган (топинг-чи, ўшанда қандай янгилик жорий этилганди?). Тасаввур қилишингиз учун ўша пайтда ҳайдовчилик курсларида 1 млн.сўм тўлаб ўқиш мумкин бўлган. Демак, охирги 3 йилда хизматлар нархлари 6-7 каррага қимматлаган. Рақобат қўмитаси ўтган йили бир неча вилоятларда автомактабларга бажариб бўлмас талаблар қўйилиб, ёпиб ташланганидан кейин ҳам, нархлар каррасига қимматлай бошлаганидан кейин ҳам бирон марта бу масала бўйича ўз муносабатини билдирмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin