17K11Telegramda ochish
Истеъмолчи ва бизнеснинг кайфияти қандай? Иккинчи чоракда назоратдаги энерготарифлар ва энерготоварлар инфляциядан юқори суръатда ошди, ёқилғи нархлари кунма-кун, ҳафтама-ҳафта потираб ошди ва ошмоқда, олдинда ҳали яна совуқ сув, иссиқ сув ва иситиш, чиқинди, транспорт ва бошқа монополистларнинг, турли тўймас чўнтакларнинг тариф ва нархларини ошириш навбати кутиб турипти. Иш ҳақи ва стипендиялар 2025 йилда 1 августдан ва инфляциядан 1,3 фоиз бандига юқори даражада (10,0%) оширилганди, 2026 йилда эса яна бир ой кечикиб, 1 сентябрдан расмий инфляциядан атига 0,6% бандга юқори даражада (7,0) индексация бўлди. Сизда қандай бўлди? Даромадларингиз қандай ўзгарди? Харажатлар-чи? Ишлаб чиқариш тўхтаб қолмадими? Хизмат кўрсатишда аҳвол қандай? Бизнес ва истеъмол кайфияти сўровномасида иштирок этинг! @kutilma_cbu_bot

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin