Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари бўйича сўровнома давом этмоқда. Ой давомида мева-сабзавотлар ва гўштнинг яна қимматлашиши бошланган. Бензин ва пропан нархларининг ошиши тўхтагани йўқ. Ижара ставкалари яна мавсумий максимумларга чиқмоқда. Аҳоли ва бизнес буни қандай ҳис қилди? Сўровномада иштирок этиш учун бот: @kutilma_cbu_bot
So'rovnoma
Post turiИнфляцион кутилмалар бўйича сўровнома бу сафар 31 июлга қадар давом этади. Озиқ-овқатлар нархи нисбатан барқарорлашган июлда аҳоли ва бизнеснинг инфляцияга оид хавотирлари қандай? Одатда мавсумий дефляция қайд этиладиган ойда қайси товар ва хизматлар нархи юқори даражада ошди? Энергетикада узилишлар ва қимматлашган тарифларнинг таъсири сезилдими? Сўровномада иштирок этинг: @kutilma_cbu_bot
Ушбу муҳим тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида тадбиркорлик фаолиятида учраётган тизимли муаммолар, мавжуд тўсиқлар ва таклифларни ўрганиш юзасидан сўровнома ўтказилмоқда. Сўровнома натижалари асосида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилади. Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: 🔗 h
Иккинчи чоракда назоратдаги энерготарифлар ва энерготоварлар инфляциядан юқори суръатда ошди, ёқилғи нархлари кунма-кун, ҳафтама-ҳафта потираб ошди ва ошмоқда, олдинда ҳали яна совуқ сув, иссиқ сув ва иситиш, чиқинди, транспорт ва бошқа монополистларнинг, турли тўймас чўнтакларнинг тариф ва нархларини ошириш навбати кутиб турипти. Иш ҳақи ва стипендиялар 2025 йилда 1 августдан ва инфляциядан 1,3
Марказий банк аҳоли, тадбиркорлар ва банкларнинг нақд пул билан ишлаш тажрибасини ўрганиш учун аноним сўровнома ўтказмоқда. Нақд пул муомаласида, нақд пул билан ишлашда қандай муаммолар бор? Қайтим учун сақич ва қуртдан фойдаланишда воз кечиладими? Ўзи янги намунадаги банкноталаримиз сифати сизни қониқтирадими? Балки жўяли таклифларингиз бордир! Фикр билдиринг: Аҳоли учун. Бизнес учун. Ҳалол-пок
“Сиз-чи” лойиҳаси маошини кейинги маошга етказа олмайдиганларнинг оғриқли муаммосига тўхталипти. Сиз-чи, сиз қайси тоифадан? Маошдан маошгача етиб бора оласизми? Ё маош олибоқ, эски қарзларни тарқатиб, янги қарзларга кирасизми?
Март ойида қайси товарлар ва хизматлар юқори даражада қимматлашди? Кириб келаётган ошди-ошди мавсуми олдидан хавотирларингиз қандай? Инфляцион кутилмалар ва сезаётган инфляциянгиз бўйича сўровномада иштирок этинг. Сизнинг овозингиз инфляцияни жиловлашда аҳамиятга эга! @kutilmalar_mart_2026_bot
Марказий банк насия савдо сегменти мундарижаси ва муаммоларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Бу сўровномада, сиз ҳеч қачон насия савдо хизматидан фойдаланмаган бўлсангиз ҳам қатнашиш муҳим. Агар насия савдодан бирон марта фойдаланган бўлсангиз, овозингиз ва фикрингиз икки карра муҳим. @cbu_nasiyabot
Қарз тўлашда қийналмоқдамисиз? Яна қарз оласизми? Ўзбекистонда аҳоли қарз юки бўйича вазият қандай ўзгармоқда? Кредит ёки қарзлар асосан қайси мақсадларда олинмоқда? Сўровномада иштирок этиб, қарз юки ҳолатини таҳлил қилишга ўз ҳиссангизни қўшинг. Сизнинг жавобларингиз аҳолининг молиявий ҳолатини ўрганиш ва хулосалар чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. @cbudebtburden2025H2bot
Бизнеснинг кайфияти қандай? Қиш ойлари Ўзбекистонда истеъмолчи учун даромадларнинг қисқариши ва харажатларнинг ортиши, бизнес учун эса сотувларнинг пасайиши, газ ва электрдаги узилишлар туфайли ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши каби муаммо ва чақириқлар билан ўтади. Истеъмол ва бизнес кайфиятни аниқлаш бўйича сўровномада фаол иштирок этинг: @confidence_index_2025Q4_bot
Марказий банк нақд пул муомаласини ташкил этишга доир сўровнома ўтказмоқда. Унда аҳоли ва бизнес субъектлар қатор муҳим масалалар бўйича ўз фикрлари ва таклифларини билдириши мумкин. Хусусан, биринчи марта ўзбекистонликларнинг Ўзбекистон миллий валютаси банкнотларининг (янги намунадаги, 2021-2022 йилда чиқарилган) дизайни ва сифати ҳақида фикри ўрганилмоқда. Масалан, менинг охирги сериядаги купю
Жамоатчилик назорати қандай бўлиши керак, унинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмоқдами, очиқлик ва жамоатчилик назорати ўртасида қандвй боғликлик бор? Беш дақиқа вақтингизни аямай, қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этинг. https://docs.google.com/forms/u/0/d/e/1FAIpQLScZKJtZlxtxPtM4304BDWave9f3IcmLWQJ4vCj5d11oAvG5Qw/viewform?pli=1
Ёқилғи нархларининг ошиши, 80 шиптирнинг “бекор қилиниши”, шунингдек, ўқув йилининг бошланиши сентябрь бошидан хизматлардан тортиб мева-сабзавотларгача нархларда акс эта бошлади. Инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция бўйича сўровномада иштирок этинг. @kutilmalar_sentyabr_2025_bot
Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш учун 10 дақиқангизни ажратинг. University of Birmingham магистранти Хуршид Ботиров магистрлик диссертацияси бўйича ўрганишлари доирасида "Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда шаффофлик ва адолат (меритократия)нинг таъминланиши тўғрисида" сўровнома ўтказмоқда. 10 дақиқа вақт топиб, Сўровнома саволларига жавоб берсангиз, бу нафақат илмий из
Рақобат муҳити пандемиядан кейинги даврда ёмонлашиб бормоқда ва охирги йилларда кўраётганимиз нархлар ошиши айнан монополистлар ва олигархия назоратидаги ёки уларнинг қарор қабул қилувчиларга нисбатан кучли маъмурий таъсир қила олаётган сегментларида рўй бермоқда. Инфляция кутилмалари ва сезилган инфляция бўйича Июль сўровларида қатнашинг ва фикр билдиринг: @kutilmalar_iyul2025_bot
Машҳур Сағбон подстанциясига машҳур энергетик номини қўйиш керакми, дейман. Балки шунда нимадир ўзгарар? Сизнинг-ча, фамилиясини Сағбонга беришга ким кўпроқ муносиб?
Июнда қайси товар ва хизматларда юқори нарх ўсиши кузатилди? Хавотирлар пасайдими ё ошдими? Арзонлашган доллар нархларга таъсир ўтказдими ё йўқми? Инфляцион кутилмалар бўйича сўровларда иштирок этинг. @kutilmalar_iyun2025_bot
Якунланаётган ой бир тарафдан мева-сабзавотларнинг арзонлаша бошлагани билан қувонтирган бўлса, бож нормаларига оид эски замонча усулдаги тақиқ ва чекловлар туфайли таклифнинг камайиши, монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши, импорт товарларининг нархи қимматлашиши каби янги хавотирларни яратди. Бунинг устига яна 2 кундан кейин, электр энергияси ва газдан тортиб ижтимоий пропангача бўлган энер
1 апрелдан энерготоварлар нархининг навбатдаги ошиши арафасида инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция қандай ўзгаради? Марказий банк сўровларида иштирок этинг, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Қамров қанча катта ва кенг бўлса, натижалар шунча кўп аниқликка яқинлашади. @kutilmalar_mart2025_bot