20K8Telegramda ochish
“Анор” – қалбларни бирлаштирган лойиҳа 1 июль куни “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Анор” лойиҳасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа доирасида Қувайт, Қатар, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ваТожикистон мамлакатларида яшовчи 50 нафар ёш ватандошлар 12 кун давомида Бўстонлиқдаги “Ниҳол” оромгоҳида дам олишди. Бу фақатгина ҳордиқ чиқариш бўлиб қолмай, миллий қадриятлар, ўзликни англаш ва билим улашиш фурсати ҳам бўлди. Ҳар кун алоҳида мавзулар доирасидаги тадбирлар, турли тўгараклар, мастер-класслар, викториналар ва экскурсиялар ташкил этилди. Ёпилиш маросимида тантанали концерт ва тақдирлаш маросими ташкил қилинди. Унда иштирокчилар миллий қўшиқ ва рақслар, бадиий чиқишлари билан кўнгилларга илиқлик бахш этди. Тадбир доирасида “O‘zbekistonlikmiz” мобил иловасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Энди хориждаги ватандошлар ўзбек тилини исталган вақтда, масофадан туриб ўрганиш имконига эга. “Анор” лойиҳаси каби ташаббуслар нафақат ёшларга, балки бутун миллатнинг чинакам бирлигига хизмат қилади.

Arxivda shunga yaqin