29K125Telegramda ochish
Yandex ўзбекистонликларга эмас, ўзбекистонликлар Yandex'га тўламоқда Барака топгурлар, лоф сарлавҳа тўқиш ҳам эви билан-да. Мен spot'ни жуда ҳурмат қиламан, қадрлайман ва муваффақиятларидан қувонаман. Лекин мана шунақа сарлавҳалар ичимни оғритади. 45 даража жазирама иссиқда, қорда, ёмғирда, пиёда, великда ва мопедда буюртма ташиётганлар ва буюртма бераётганлар Yandex'га тўламоқда. Акси эмас. Газга ва 80 бензинга суткалаб, соатлаб навбатда туриб, қишда музлаб, ёзда қорайиб, офтоб ўтиб, ижара ва ётоқда яшаб, 10-12 соатлаб рулда ишлаётган ҳайдовчилар ва йўловчилар Yandex'га тўламоқда. Акси эмас. Мингта чиғириқдан ўтиб умумий овқатланиш бизнесини яратганлар, дўкондорлар, дорихоналар ва уларга буюртма бераётганлар Yandex'га тўламоқда. Акси эмас. Шундай экан, раҳмат айтиш керак бўлса, ўзбекистонликларга раҳмат. Yandex эса ўзбекистонликларга юзлаб миллион доллар ишлаб топаётгани учун қуллуқ қилиши керак. Ва албатта, 5 йил тўламаган солиғини ўзбекистонликларга узр сўраб, қайтариши ҳам керак (устамаси билан). P.S. Сарлавҳани моҳиятга мослаб, зудликда қайта ўзгартиришгани учун spot'чиларга раҳмат.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin