23K67Telegramda ochish
Свет ўчириш - бу янги норма Spot электр энергияси узилишларидан зиён кўраётган тадбиркорларнинг оҳ-воҳларини эшитган. Алина Цимерман (ЧайКоф тармоғи бошқарувчи ҳамкори): Энг катта муаммо - бу режалаштирилмаган ўчиришлар. Коммунал хизматлар, афсуски, бу ҳақда бизни олдиндан огоҳлантиришни лозим ҳисоблашмайди, ҳатто гап режали ишлар ҳақида кетса ҳам. Виталий Хальзунов (VSEBUDET агентлиги асосчиси): Энг катта муаммо - менда ҳеч қандай танлов йўқ. Интернет провайдерни бир кунда алмаштиришим мумкин, агар нарх ё сифат мени қаноатлантирмаса. Бу ерда вариант йўқ". Дилноза Тошмуҳамедова (Kid’s Plate тармоғи асосчиси): Маҳсулотларимиз музлаткич камераларида сақланади, ишлаб чиқаришдаям, дўконлардаям. Шунинг учун электр энергиясининг ўчиши - бу доим стресс, айниқса ёзда... Бизнинг мисолда бу товар бузилиши, ишлаб чиқариш тўхташи ва тўғридан тўғри зарарлар дегани". Тинимсиз ўчишлар, тескари алоқа йўқлиги ва ноаниқликлар нафақат бизнесга, уй хўжаликларига ҳам зарар етказмоқда. буни ҳеч ким ҳисоблагани йўқ. Бузилаётган маиший техникалар, музлатгичда айниётган маҳсулотлар ўзи бой бўлмаган халқимизни янада камбағаллаштирмоқда. Энг ачинарлиси, улар бизни мижоз ўрнида кўрмайди. Кўргиси ҳам йўқ. Улар учун биз, бизнесми ё аҳоли, шунчаки бошоғриқлар.

Arxivda shunga yaqin