Ўзбекистон ташқи қарзининг йиллик ўсиши янада тезлашган ва 72,2 млрд.долларга етган
Ўзбекистон экспорт ҳажмининг (айниқса олтин) импортга нисбатан юқорироқ суръатларда ўсиши ва пул ўтказмалари эвазига жорий операциялар ҳисоби баланси дефицити 2025 йил биринчи ярим йиллигида 156,3 млн.долларгача қисқарган. Бу янги дейиладиган давр ҳисобот даврлари учун минимал кўрсаткич (алоҳида олинган иккинчи чорак 265,3 млн.долларлик профицитда чиққан, 2022 йил 3- чоракдан бери биринчи марта).
Ҳисобот даврида молиявий ҳисоб манфий сальдоси 1,8 млрд долларни ташкил этган (иккинчи чоракда плюс 718,2 млн.доллар).
Тўғридан-тўғри инвестиция соф оқими 1,6 млрд.долларга, портфель инвестициялар оқими 3,1 млрд.долларга (давлат ва корпоратив қарзлар) тенг бўлган.
Умумий ташқи қарзимиз ҳажми 72,2 млрд.долларни ташкил қилиб, шундан,
давлат ташқи қарзи ҳажми 36,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 35,4 млрд долларга тенг бўлган. Охирги 3 ойда ташқи қарзимиз 3,8 млрд.долларга, охирги 1 йилда эса 15,6 млрд.долларга кўпайган.
Охирги 3 ойда давлат ташқи қарзи 1 млрд.долларга, охирги 1 йилда 5,8 млрд.долларга ошган.
Корпоратив дейиладиган, асосан самарасиз ва зараркунанда давлат банки ва компанияларининг қарзи охирги 3 ойда 2,8 млрд.долларга, охирги 1 йилда 9,8 млрд.долларга кўпайган.
Жон бошига ташқи қарз 2025 йил 1 июль ҳолатига 1 907 долларга етган (ўтган йилнинг шу даврида 1 524 доллар эди).
Юқори эҳтимол билан жон бошига ташқи қарз йил якуни билан ёки ундан эртароқ 2 000 долларлик чегарадан ўтиши мумкин.