27K42Telegramda ochish
Андижонга трамвай қайтадими? Кеча Давлат раҳбари Янги Андижонни Бобур шаҳри деб аташни таклиф этди. Бу барча андижонликларни қувонтиради. Энди Бобур янада ўзимизники: Бобур бизда, биз Бобурда яшаймиз. Янги Андижон шаҳри қурилиши энди бошланган 2021 йилда Давлат раҳбари Андижонга трамвай олиб келган яна бир Андижон ўғлони Миркомилбойни эслаб ўтган эди: “Миркомилбой хайр-саховат борасида ҳам бошқаларга ўрнак бўлган. Ўз ҳисобидан мактаб ва мадрасалар, масжид, шифохона, ҳаммомлар қуриш, боғ ва хиёбонлар ташкил этишга хайриялар ажратган…Бу инсон ҳатто Андижон шаҳрини қайта қуриш, бу ерда трамвай ҳаракатини йўлга қўйишга ҳаракат қилгани тарихий манбалардан яхши маълум”. Шу ўринда, Андижон ва Бобурни боғлайдиган, Андижонда жамоат транспортини янги ва замонавий даражага кўтарадиган трамвай қуриш ҳақида ўйлаб кўриш керак, менимча (бир неча йил аввал қурилиши эълон қилинган ер усти метросидан кўра каррасига афзал ва арзон тушади). Дарвоқе, Андижон шаҳрида трамвай линиясини қуриш ҳақидаги петиция “Менинг фикрим” порталида ҳам таклиф этилган, лекин эътиборсиз равишда таклифлигича қолиб кетганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin