39K26Telegramda ochish
Инфляция кузатувларида ОАВ иштирок этмоқда Миллий статистика қўмитасининг март ойидаги инфляция даражасини ҳисоблаш бўйича бозорлар, супермаркетлар ва бошқа катта-кичик савдо тармоқларида нарх кузатувларида бир неча ОАВлар иштирок этган. 11 апрель куни “Эски жўва” деҳқон бозори ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидаги кузатувларда Кун мухбирлари қатнашган. 18 март куни Миробод бозоридаги ўрганишларда эса Газета вакиллари статистика ходимлари ўтказган жараёнларни кузатган. Инфляция кузатувларида ОАВлар иштироки нафақат жараённи ёритиш учун, шаффофлик ва ишончни таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Балки шу тажриба баҳона инфляцияни ойда 10 кун эмас, ҳар ҳафталик кесимда кузатишга ўтилар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin