Ўзбекистонда тиш пастаси-ю, шампунгача импорт монополлаштирилган
Ўзбекистон бозори нафақат маҳаллий товарлар ва хизматлар, балки импорт каналлари ҳам ўзаро бўлишиб, тор доирада тақсимланиб олинган уникал макон ҳисобланади. Узоққа эмас, ҳатто Қирғизистон ва Қозоғистонга чиққанда айни бир тиш пастаси ёки шампунь Ўзбекистондагидан анча арзон эканига кўп марта гувоҳ бўлган бўлсангиз керак.
Бунинг сабаби яна ўзбекистонликларни талаётган, еб тўймас монополияларда.
Рақобат қўмитаси бозордаги оғир реалликни очиб ташлаш бўйича навбатдаги рационал ишга қўл уриб, айрим товарлар импортида концентрацияси даражасини ўрганган.
Масалан, тиш пастаси импортининг 90%и 5та импортчи ҳиссасига тўғри келади. Агар антимонополия бу корхоналарнинг иқтисодий ва ҳуқуқий афиллангани ҳолатини ўрганганида, янаям даҳшатли манзарага дуч келган бўларди. Яъни, де факто тиш пастаси импортини бир яримта ёки иккита контора назорат қилади.
Худди шунақа шампунь импортида импорт каналларининг 84%ини, пардозлаш маҳсулотлари импортчининг 86%ини бешта импортчи ўз қўлига олган (бу ердаям икки яримта импортчи бор ўзи). Тарқатувчиларга кўра, айрим импортчиларнинг улуши 50%дан катта.
Рақобат қўмитаси мазкур импортчиларни янада чуқурроқ ўрганиб, бошланган иродали ҳаракатларни охирига етказиши, уларнинг устувор мақега эга, яъни монополист деб топиши керак.
- https://t.me/RaqobatGovUz/10185@RaqobatGovUz