23K62Telegramda ochish
Қўнғироқли ишора: Knauf'нинг монополистлар рўйхатига қўшилиши бу фақат бошланиши бўлиши керак Товар ва молия бозорларини эгаллаб олган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдан, импортгача бўлган каналларни гўёки турличадек кўринган, лекин ўзаро аффилланган компаниялар воситасида назорат қилувчи монополистик-олигархик гуруҳларнинг устун мавқеи мавжудлигига анча вақт кўз юмиб келинди. "Knauf" иши бу айсбергнинг учи холос. Бу ҳолат айниқса электр ва маиший техника, фармацевтика, қурилиш материаллари бозорларида авж олган. Ягона олигарх ва унинг шериклари "маҳаллийлаштириб" ишлаб чиқаради, айни шу олигархнинг ўзи импорт қилади, диструбьюторлик тармоғи ҳам ўзининг илкида, барча имтиёзларни ҳам шу олигарх ўзлаштиради, давлат буюртмалари ҳам шулардан ошмайди. Рақобатчиларнинг бозорга киришига протекционистик божлардан тортиб, турли давлат идораларига ўтқазиб қўйилган боқувдаги шотирлар орқали нобож тўсиқлар қўйиб олинади. Сертификатлашдан тортиб лаборатория текширувларигача ҳам ўзида, тақиқлар ҳам ўзида, квоталар ҳам ўзида. Шу соҳага оид қарорларни ҳам ўзлари ёзиб, юқори кабинетларга киритишади. Рақобат қўмитаси ўзбекистонликларни қақшатиб талаётган мана шу бузуқ тизимни ва зараркунанда занжирни парчалаб ташлаши керак. Енгил бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin