24K75Telegramda ochish
Бензин импортини монополлаштириб олганлар Антимонополия радарига тушадими? Ўзбекистон дунёдаги бензин энг қиммат мамлакатлардан бири экани ҳеч кимга сир эмас, бу борада биздан 30 карра бойроқ Америка ҳам хом тишлаб қолади. Бензин қимматлигининг бош сабаби бозорни шимолдагиларнинг эмиссарлари ҳисобланган олигархия ва монополистлар томонидан эгаллаб олингани, кичик ва ўрта ўйинчиларга рақобат учун имкон қолдирилмаганига бориб тақалади. Шу пайтгача бу олигарх ва монополистларнинг мушугини биров пишт демаган, аниқроғи, дея олмаган. Ҳеч ким суриштирувлар, текширувлар ўтказмаган. Огоҳлантириш ва талабномалар киритмаган. Озиб-ёзиб майда импортчилар билан ташкил этилган учрашувда айтилган дардлар айтилганича қолиб кетди. Бу муаммоларни Мирзамаҳмудов ё Сидиқов ҳал қилмайди. Ҳал қилган куни уларга зарурият қолмайди чунки. Яна 5 ойдан кейи 80 бензиндан воз кечилиши керак, ҳарқалай шундай топшириқ берилган. 80 бензин лақабли шиптирдан воз кечилиши баҳонасида олигарх ва монополистларни янада қутуришади. Нима деб ўйлайсиз, Рақобат қўмитаси бензин бозорига радар тутадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin